Линклар

Шошилинч хабар
22 январ 2020, Тошкент вақти: 10:35

ТОШКЕНТ – “Халқ банки” ходимларидан ишни эрталаб 7:30 да бошлаш талаб қилинмоқда”


ТОШКЕНТ. “Халқ банки”нинг Тошкент вилояти филиалларидан бирида ишлайман. Яқинда бизга касса тармоғини соат 7:30 да очиш ҳақида буйруқ келди. Мижозларга қулайлик бўлиши учун бошқарувчи, бош бухгалтер ва касса мудири келиши шарт экан. Иш тугаши ҳам белгиланган вақтдан анча кечикади. Уйга борганимда бола-чақам ухлаб ётган бўлади. Уйимдан ишхонамгача 20 км. Энди соат 7:30 бориш учун саҳар 6 да уйдан чиқишим керак. Кеч келганлар тушунтириш хати ёзади. Ҳолбуки, меҳнат шартномамизда иш соат 9 да бошланиши кўрсатилган. Бизнинг ҳуқуқларимизни ким ҳимоя қилади?”

(Бу хабар Озодликка 4 май куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG