Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:42

ТОШКЕНТ – “Ҳужжатларни қалбакилаштирган банкирлар ҳамон жазосиз қолмоқда”


ЯШНОБОД. “Мен Санжар Сайфетдинович Гиясов, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, Корпоратив бошқарув факультети, Жаҳон Иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар йўналиши талабаси, Ўзбекистон Республикаси ''МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ'' демократик партияси аъзоси, ''Ёшлар иттифоқи'' аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ҳузуридаги қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти қошида ташкил этилган ''Ёш қонуншунослар клуби'' аъзосиман.

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидан ёзмоқдаман. “Сиздан Телеграм”да Миллий банкнинг 142 миллион сўмлик ҳужжатларини қалбакилаштирган масъуллари жазосиз қолаётгани ҳақида мактубим чоп этилган эди. Мактуб чиққач, Миллий банк раҳбарияти тегишли чора кўради, деб умид қилган эдим. Аммо умуман ижобий ўзгариш бўлмади. Худдики адолат қарор топишини исташмаётгандай таъсурот уйғотмоқда. Наҳот Сиз айтган прокуратура ходимидан адолат хиди уфуриб туриши халқингизга армон бўлиб қолса, шуми халқ манфаатининг ҳар нарсадан устунлиги?

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сиз ишонч билдираётган баъзи прокуратура ходимлари халқингизда Сизнинг амалдаги сиёсатингизга ишончсизлик кайфиятини уйғотиб, шу билан бирга баъзи амалдор прокуратура ходимларининг криминаген вазиятни ўрганишдаги хато ва камчилиглари эвазига бутун тизимга нисбатан биз халқингизда ишончсизлик туйғуси аланга олиб бормоқда. Бундай дейишимга сабаб мана 7 йилдирки давлат идораларининг тақиллатмаган эшигим қолмади.

Яшнобод туман ТИФ Миллий банкининг бир гуруҳ ходимлари мени номимга сохта 20206686531-сонли талаб қилиб олгунга қадар омонат (депозит) ҳисоб варағи очишган ва 142 160 825 сўмлик касса ордерларини бир неча бор расмийлаштиришган. Ушбу маблағлар бўйича банк операцияларини амалга оширишган. Йиллар давомидаги сарсонлигимни наҳот адоғи бўлмаса, ёки қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлиги фақат қоғоздами? Давлат органлари масъуллари мени мурожаатларимни футбол тўпидай у идорадан бу идорага тепишларидан чарчадим. Тобора адолат дегани ва халқ манфаати каби иборалар қандай мазмун моҳиятга эга эканини тушунмай боряпман, наҳот бу рўё бўлса деб ўйланиб қолмоқдаман.

Мен Сизни ёрдамингизга муҳтожман. Сизга адолатга эришилаётгани ҳақидаги баъзи ёлғон ҳисоботларга чек қўйилишига ва мени Конституцион ҳуқуқларимни ҳимоя қилишда Сиздан ёрдам сўрайман.

(Бу хабар Озодликка 13 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG