Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:02

Ассалом “Баркамол Авлод” ёхуд кўзбўямачиликнинг янги усуллари…


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Озодлик муштарийларидан келган "Баркамол авлод-2017"​ тадбирига оид хабарларнинг тўплами:

Май 26, 2017. (13:38)

"Тадбир учун 35 миллиард ажратилган, лекин ўқитувчи ва врачлардан 100 минг йиғишди"

"Жиззахда "Баркамол авлод-2017" кеча бошланди. "Баркамол авлод- 2017" тадбирини ташкиллаштириш учун 35 миллиард сўм ажратилган экан. Шунга қарамай ташкилотчилар ўқитувчи ва врачлардан 100 минг сўмдан йиғиб олишибди, меҳмонларнинг овқати ва кутиб олишнинг харажатлари учун.

Яна "Баркамол авлод-2017" тадбирида қатнашаётганлар орасида мактаб ўқувчилари ҳам бор эмиш. Аслида, бу тадбир фақат коллеж ва лицей ўқувчилари орасида 17 та спорт туридан республика миқёсидаги мусобақа бўлиши керак эди.

Бир мактаб ўқитувчисидан эшитдим. "Бизнинг мактабимиздан 9 нафар ўқувчимиз "Баркамол авлод-2017"да қатнашмоқда", деди ўқитувчи.

Жиззах шаҳрида ўзи 2 та асосий автомобил йўли бор. Шаҳарда бирон тадбир бўлса, ташкилотчилар шу 2 та асосий йўлни ҳам беркитиб қўйишади. Икки кундан бери жуда жонга тегди шу тадбир. Яъни ҳар кун ишга бораётган вақтимиз ҳам, келаётган вақтимиз ҳам шаҳарнинг ҳар хил айланма сифатсиз йўлларидан юришга мажбур бўлмоқдамиз".

……

Май 25, 2017. (23:39)

"Кирувчиларга "телефон олиб келинмасин", дейилган"

"Бугун 25-май куни "Баркамол авлод-2017" спорт ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Кирувчиларга "телефон олиб келинмасин", дейилган. Кириш соат 15:00 дан 18:30 гача давом этди. Кира олмаганлар эса 19:00 гача милиция ходимларининг рухсатини кутди. Аммо рухсат бўлмади.

Бош вазир ташриф қилганини ҳам атрофдагилар айтишди. Давлат раҳбариятига тегишли бўлган иккита “Мерседес” автомашинасига кўзим тушди".

……

Май 25, 2017. (17:12)

"Иссиқда сабр қилиб туришди"

"Бетонкада Жиззах постига етмай, Тошкентдан келишда, машиналар қатнови 40 минутга тўхтатилди. Бугун соат 16:00 "Баркамол Авлод"чиларни мактаб ўқувчилари ва милиция ходимлари кутиб олишди. Иссиқда сабр қилиб туришди".

…...

Май 25, 2017. (16:56)

"Намойиш ҳар доимдагидай цензурага тушади"

"Жиззахда "Баркамол Авлод" спорт тадбири жиддий қўриқланмоқда. Текширишлар жуда кўп. Назорат жуда кўчли. ТВ ходимларига яхши шароитлар яратилган, лекин объектларга автомашиналар киритилмайди. ТВ техникани мажбурий томошабинлар қўлда ташишга мажбур.

Бугун очилиш маросими бўлади. Йўллар беркитилган, назорат кўчли, ТВ орқали “тўғридан-тўғри” намойиш ҳар доимдагидай цензурага тушади, бор томошабинларнинг орасига ясама томошабинлар қўшилиб монтаж қилинади, сўнгра Бош вазирнинг назоратидан ўтиб, эфирнинг юзини кўради. Яъни видео бойитилади ва унга сиёсий тус берилади.

"Баркамол Авлод" тадбирида назорат кучли, эркинлик йуқ, мусобақа заллари иссиқ. Залда вентиляция йуқ ва ойналарини ёпиб ташлаган".

……

Май 25, 2017. (12:36)

"Шўрлик талабалар иссиқда кўчада турибди "Баркамол Авлод" колоннасини кутиб. Ҳаммасининг қўлида байроқлар".

…….

Май 23, 2017. (18:10)

Арчаларга бўёқ сепиш "Баркамол Авлод 2017" учун тайёргарликнинг бир қисмими?

"Мен Жиззах шаҳриданман. Биз бугун ажойиб ҳодиса гувоҳи бўлдик. Сиз билан буни баҳам кўришни истадик.

Ҳозир республика бўйича "Баркамол Авлод 2017" мусобақасига барча вилоятлар катта тайёргарлик кўришмоқда. Шу жумладан, Жиззах шаҳри ҳам шуларнинг қаторидадир. Жиззах шаҳрининг марказий стадионида бўлиб ўтадиган бу тадбирга коллеж, лицей ва институт талабалари 1 ой олдин тайёргарлик кўришни бошлаб юборган.

Шаҳарда тозалаш ишлари ҳалигача давом этмоқда. Ҳатто арчаларга яшил рангли бўёқ сепишмоқда".

…...

Май 23, 2017. (12:04)

"Баркамол авлод" дастидан жиззахликлар электрсиз қолди"

"Бу - "Баркамол авлод - 2017 " спорт ўйинларига тайёргарлик. Айнан шу кўчанинг бошидан меҳмонлар ўтиши режалаштирилган. Шу сабабдан ободонлаштириш ишлари олиб юборилмоқда.

Асфальт ётқизилиши кўзда тутилган. Мисол учун, дарахтлар кесилиши сабабли Тошкент ва Олтинобод кўчаларидаги аҳолининг бир қисми ва дўконлар электрэнергиядан вақтинчалик маҳрум бўлмоқда.

Узилган симлар йиғиб кетилган. Баъзилар ўз-ўзидан уйларига олиб киришга улгуришди".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG