Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2019, Тошкент вақти: 02:03

ФАРҒОНА – “ИИБ байрамга келганларни соат 21:30 дан кейин боғдан ҳайдаб чиқарди”


МАРҒИЛОН. “Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан ёзмоқдаман. Байрам кунлари шаҳримиздаги Ижодкорлар боғига кўпчилик айлангани чиқди. Аммо ички ишлар ходимлари байрамга келган одамларни соат 21:30 дан кейин боғдан ҳайдаб чиқарди. Cабаби, ҳокимиятдан одам бор экан. Одамларнинг маданий ҳордиқ чиқаришга ҳаққи йўқми? Оддий халқ кундузги 40 градус иссиқдан кейин кечқурун умид билан дам олгани чиққан эди, ахир! Қизиқ, халқни соат 21:30 дан кейин боғдан ҳайда¸ деган буйруқ ким берди экан? Тушуниш қийин, салласини олиб кел деса, калласини қўшиб олиб келади бизни милиция ходимлари...”

(Бу хабар Озодликка 6 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG