Линклар

19 январ 2018, Тошкент вақти: 18:22

"Автошоҳбекат шаҳардан узоқда, халқ совуқда соатлаб автобус кутмоқда"


"Автошоҳбекат шаҳардан узоқда, халқ совуқда соатлаб автобус кутмоқда"

"Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри халқи номидан ёзаяпман. Бизда янги автошоҳбекат шаҳардан анчагина узоқликда жойлашган. У ерга халқнинг бориши жудаям қийин бўлаяпти. Шаҳар ичидаги маршруткалар у ерга бормайди. Бизни эски ўрганган остановкага тушириб ташлайди.

Бу ерга Ангор туманига кетадиган автобус, микроавтобуслар келмайди. Сабаби ДАН ходимлари уларни ушлаб, протокол тузаяпти. Оддий халқ совуқда соатлаб автобус кутаяпмиз. Дамас ва таксилар жудаям қиммат. Ҳар куни Термизга қатнайдиган халқнинг Дамас, Нексияга минишга қурби етмайди. Бунинг чорасини кўрадиган одам борми ўзи?"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG