Линклар

Шошилинч хабар
25 май 2018, Тошкент вақти: 12:00

БЎСТОНЛИҚ. "Мен Тошкент вилоят, Бўстонлиқ тумани Испай қишлоғидан сизга ёзмоқдаман. Ёзишимдан мақсад, мактабимизнинг синфига бильярд ўрнатишган. Мен бир куни мактабга ўғлимнинг ўқишини текширгани борсам, ҳамма ўқувчилар кўчада ўйнаб юрибди. Мен дарс вақтида синфга кирсам, мактаб ўқитувчилари ё ўқувчилари синфдаги барча стол-стулларни коридорга олиб чиқиб, синфга бильярд ўрнатибди.

Энг ачинарлиси, ўқитувчилар бир-бири билан пулга ўйнамоқда. Бу мактабми ёки қиморхонами? Ундан ҳам ўтиб тушгани, бу ерда маҳалла раиси ҳам улар билан бирга ўйнамоқда. Яна бильярднинг соати 8 минг сўм экан".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG