Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 13:39

НАМАНГАН – “Маҳалла қурган иншоот асоссиз равишда тортиб олинди”


ЧОРТОҚ. “Наманган вилояти Чортоқ туманидан ёзмоқдамиз. Ҳоким марказда жойлашган Алишер Навоий номли МФЙ биносини асоссиз равишда олиб қўйди ва уни туман прокуратураси қошидаги Агросаноат инспекциясига берди. Ахир, бу жойни халқ ҳашар билан қурган эди ва ҳужжатга кўра бу ер МФЙ номида эди. МФЙ фаолларининг уринишлари ва мурожаатлари бесамар кетмоқда. Кадастрдан вақтида рўйхатдан ўтқазмапмиз бу бинони... Ахир бизга ҳоким ўзи рухсат берганку, қарор чиқарган, бу ишнинг назоратини кадастрдаги мулозимларга берган. У мулозимлар ишдан кетиб, назорати ҳам қолиб кетган. Туман раҳбарлари халқ қурган жойни беришдан бош тортмоқда. Камига, МФЙ фаолларини қамоқ билан қўрқитишмоқда. Президент ишонч билдирган раҳбарларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатини қандай изоҳлаш мумкин?! Бу мурожаат фақат менинг номимдан эмас, бу мурожаат маҳалладаги 4 500 одамнинг номидан”.

(Бу хабар Озодликка 13 ноябрь куни юборилган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG