Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2018, Тошкент вақти: 22:10

"Бутун домга битта умумий ҳожатхонамиз бор, газ ва сув умуман йўқ"


АСАКА. "Андижон вилоят, Асака туман Ойбек кўчасида жойлашган домдан мурожаат йўлламоқдамиз. Озодлик орқали президентимизга илтимосимиз бор. Домда яшовчи биз ғариб ва бечоралар қишнинг совуқ қаҳратон кунларида электр энергиясини бир суткада ўн икки соат ёқиб беришяпти.

Домда газ йўқ, сувни 1 километр узоқликдан ташиб ичамиз, канализация умуман ишламайди, ҳожатхонага домдан пастга тушамиз. Бутун бошли домга битта умумий ҳожатхонамиз бор. Шароит умуман йўқ. Асосан, светда кун кечирамиз.

Асака Дон корхонаси светимизни мунтазам равишда ўчириб қўяди. Ёш болаларимиз бор, домда ўт ёқсак кўп ўтин кетади, давлатни кўмирини умуман олганимиз йўқ. Маҳалла комитетимизнинг биз билан умуман иши йўқ. Охирги марта домга қачон келганини ҳам эслолмаймиз".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG