Линклар

Шошилинч хабар
22 июн 2018, Тошкент вақти: 10:46

БУХОРО – "Олти ой ишлайдиган боғ учун бир йиллик тўлов талаб этилиши тўғрими?"


БУХОРО. "Турмуш ўртоғим ва онам Бухоро шаҳридаги Исмоил Сомоний номли истироҳат боғида тадбиркорлик қилишади. Шу юзасидан Озодликка айрим саволлар билан мурожаат қилмоқдаман. Зора, мутасаддилар ўқиб, бизни қийнаётган масалага ойдинлик киритса.

Истироҳот боғи 6 ой давомида, яъни мартдан сентябргача ишлайди. Боғ раҳбари тадбиркорлардан 1 квадрат метр учун 18.216 сўмдан пул талаб қилмоқда. Биз фақат истироҳат боғи ишлайдиган 6 ой учун ижара пули тўлашимиз керак эмасми? Ё улар талаб қилаётгандек, бир йил учун ҳақ тўлашга мажбурмизми?

Яна бир савол. Боғ ҳудудидаги савдо дўконимиз 8х4 метр ҳажмда. Лекин дўкон атрофида гулзор бор. Кўркам бўлсин, дея шу гулзорни панжара билан ўраганмиз. Биз ижара тўловини фақат 8х4 метрли дўкон учун тўлаймизми ёки ижара пулига гулзор ҳудуди ҳам қўшиладими?

Қисқаси, биз давлатга солиқ тўлаймиз. Бундан ташқари, истироҳат боғига ижара пули берамиз. Чироқ, сув, ахлат ва фаррош тўловлари ҳам зиммамизда. Шуларнинг барчаси тўғрими?"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG