Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2018, Тошкент вақти: 00:37

МИНГБУЛОҚ – "Ҳоким 25 гектар ердаги мевали дарахтларни кестирди"


МИНГБУЛОҚ. "Наманган вилояти Мингбулоқ тумани Гуртепа қишлоғидан ёзмоқдаман. Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб, чет элга экспорт қилинглар, мамлакатга валюта олиб келинглар деб турган бир пайтда Мингбулоқ туман ҳокими 25 гектар яшнаб турган мевазорни боғбонларга зуғум ўтказиб, шунчаки оғзаки буйруқ билан йўқ қилдирди. Ҳозирча 1-2 гектар боғ кесилмай турибди, лекин тезроқ кес, деб зуғум қилишяпти.

Боғбонлар "Сархил мева берадиган дарахтларни кесмайман!" деб эътироз ҳам билдирди. Лекин ҳоким "Ерингни тортиб олиб, пахта майдонига айлантираман!" деб қўрқитди. Боғбон учун ўзи минг машаққат билан ўстирган дарахтларни кесишдан оғирроқ жазо йўқ экан. Шу ерда кунимиз ўтиб турган эди. Яқиндагина кўзни қувнатган боғ энди тақир далага айланиб қолди. Ҳадемай баҳор келади, бизга ўз кўчатларини мажбурлаб ўтказишади. Ҳокимлар "Президент бизга ваколат берган", дейди. Нима уларга тонналаб мева-чева берадиган боғни йўқ қилиш ваколати ҳам берилганми?!"​

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG