Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Шаҳрихонда боғчадаги 120 ёш бола ва 25 ходим кўчада қолди"

"Андижон вилоят Фуқаролик судининг қарорига асосан Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги 4- мактабгача таълим муассасаси эгаллаб турган жой ва бинода Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан, туман ИИБ, ёнғин хавфсизлиги ва тиббиёт ходимлари иштирокида, 2017 йилнинг 15 июл куни соат 10 дан бошлаб мажбурий кўчириш ишлари амалга оширилди.

Бу қарор ва ижро қонунинй, лекин ижтимоий ва инсоний томонидан нотўғри. 120 нафар ёш бола боғчасиз ва 25 нафар ходим ишсиз қолди. Боғчанинг барча жиҳозлари мажбурий бино ташқарисига олиб чиқиб қўйилди.

Бу ҳолат бўйича туман ҳокими бефарқлик қилди, ҳатто муассасага келмади. Ҳолатни ўрганиш ва ижобий ҳал этиш йўлларини ёки боғчага вақтинчалик бошқа бино топиб бериш масаласини ҳам ҳал этмади".

​​​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG