Линклар

17 январ 2018, Тошкент вақти: 02:24

ФАРҒОНА. "Биз Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани 7-боғчасидан ёзяпмиз. Боғчамиз ҳудудининг ўзи 26 сотих. Боғчамизда 202та бола тарбияланади. Энди шу озгина жойимиздан участка нозирига уй қуришга бериб юборибди. Шунча жой туриб нега бизни боғчага ёпишиб олишди. Шу адолатданми? Боғча жамоаси бундан норози бўлиб, мактабгача таълим бўлими мудирига мурожаат қилсак, "янги қарор чиққан, мактаб боғчаларидан участкавойларга уй қуриш учун ер ажратиш тўгрисида," деди ва бу ишни ҳал қила олмаслигини айтди.

Боғчамизни киравериш қисмини ҳокимдан қарор чиқартириб, кадастр ҳужжатини қилиб, олиб қўйиши мумкинми? 200 нафар болалар қаердан боғчага кириб чиқади? Боғча ҳудуди жудаям кичкина-ку. Болалар фаолият кўрсатиши учун жой етишмайди. МТБ мудири қаерга қараб розилик берди билмадик. 200 нафар болалар ҳаётини ким ўйлайди? Ўқчи қишлоғида бўш турган жойлар жуда кўп бўлса, нега айнан боғчага ёпишади? Сиздан илтимос, шу муаммони қонуний ҳал қилиб беринг".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG