Линклар

Шошилинч хабар
21 июн 2018, Тошкент вақти: 17:14

БАҒДОД. "Мен Фарғона вилояти Бағдод тумани Шурокер қишлоғидан мактуб йўлламоқдаман. Ўғлим шу йил сентябрида мактабга чиқиши керак. Қишлоғимиздаги 30-боғчада эса тайёрлов гуруҳи бор. Ўғлимни тайёрлов гуруҳига олинглар, деб бордим. "Гуруҳимизда 20 та тарбияланувчи бор, ортиқча қабул қилолмаймиз", дейишди.

Суриштириб билсам, фақат мени эмас, яна кўплаб ота-оналарни қайтаришган экан. Қишлоқ бўйича 20 донагина бола мактабга чиқмайди, ахир. Қўшимча гуруҳ очинглар, дедим. Тарбиячи туман Халқ таълимига борган экан, пора талаб қилишибди. Бу қандай ҳол, болалар тарбияси учун ҳам пора бериш керакми?! Давлатимиз раҳбарининг "Ёшлар – келажагимиз" деган гапи қаерда қолди. Тамагирлик қилмасдан болаларимизни мактабга тайёрлайдиган қўшимча гуруҳ очиб беришсин".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG