Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2018, Тошкент вақти: 16:57

ТОШКЕНТ – "Шин хонимга савол: боғчанинг 1 та хонасини оқлашга 2 миллион сўм кетадими?!"


CЕРГЕЛИ. "Синглим Сергели тумани Чоштепа кўчасидаги 605-болалар боғчасига қизини жойлаштирган эди. Ўшанда ремонтга деб икки банка бўёқ сўрашган экан, куёвим олиб бориб берган. Ҳамшира эса, фавқулодда ҳолатларда керак бўлади, деб оғриқ қолдирувчи ва иссиқ туширувчи дориларга 15 минг сўм олган.

Икки кун олдин ота-оналарни йиғиб, болалар ётоқхонаси таъмирига 50 минг сўмдан пул сўрашибди. Гуруҳда 38-40 та бола бор. Энди ҳисоблаб кўринг, битта хонани оқлаб-кўклашга салкам икки миллион пул кетадими?!

Бундан ташқари, ҳар ой гел ва туалет қоғози учун 5000 сўмдан ундиришаркан. Яна ота-оналар боласига қошиқ, пиёла, коса, тарелка олиб бориб бериши шарт экан. Яқинда янги ўқув йили учун канцтоварга яна 30 минг сўмдан пул йиғишаркан. 3 ёшли бола 30 минг сўмлик канцтовар ишлатадими? Йиғ-йиғлар жонга тегди.

Менинг фарзандларим эса Чилонзор туманидаги 188-мактабга боради. У ерда ҳам таътилдан кейин пул йиғиш авж олади. Фаррош ва қоровул ойлигидан тортиб латта ва лампочкагача пул йиғишади.

Халқ таълими ва Мактабгача таълим вазирликлари, хусусан, вазирлар Шерзод Шерматов ва Агриппина Шин хонимдан бундай ҳолатларга чек қўйишларини сўраймиз".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG