Линклар

Шошилинч хабар
21 апрел 2019, Тошкент вақти: 05:40

ФАРҒОНА – “Президент ташаббуси билан бошланган боғча лойиҳаларини молиялаштириш пайсалга солинмоқда”


ФАРҒОНА. “Фарғона вилоятидан ёзмоқдаман. Ёшим 20 да, тадбиркорман. Президентнинг 3651-сонли қарори асосида болалар боғчаси қуриш ниятида ҳокимият ва Мактабгача таълим вазирлиги билан уч томонлама шартнома қилдим. Бу масалада илк бор 2018 йил 8 январда мурожаат қилган бўлсам, шартнома имзолаш жараёни 6 ойга чўзилди. Уч томонлама шартномани имзолагач, банкка ариза топширдим. Банк эса 2018 йил якунига қадар уч босқичда пул ўтказиб бериши керак эди. Аммо ҳозирга қадар умуман пул ажратилмади. Банк давлат дастурларини молиялаштириш учун пул йўқ, дея баҳона қилмоқда. Ёрдам сўраб, адлия, прокуратурага мурожаат қилдим, аммо фойдаси бўлмади. Президент ёш тадбиркорларга имконият яратиб беришни талаб қилаётган бир пайтда масъул раҳбарлар давлат раҳбари қарор ва фармонлари ижросига эътиборсиз қарамоқда.

Мактабгача таълим вазирлигига ҳам бир неча марта қатнадим. Биз каби ёш тадбиркорлар мамлакатни ривожлантириш учун янги ғоялар илгари сураётган бир паллада масъуллар ўз вазифасига совуққонлик қилаётган ачинарли ҳолатдир”.

(Бу хабар Озодликка 17 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG