Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:28

САМАРҚАНД – “Боғчада битта тухумни учга бўлиб, уч болага беришади”


ЖОМБОЙ. “Самарқанд вилояти Жомбой тумани Қанғли МФЙдан ёзмоқдамиз. Қишлоғимиздаги 3-МТМнинг аҳволига маймунлар йиғлайди. Хоналар музлатгич каби совуқ. Гуруҳларда қоғоз бўйича 25-30 та бола, амалда эса 100 га яқин бола! Талабларга умуман жавоб бермайди. Битта тухумни учга бўлиб, уч болага беришади. Газни иқтисод қилиб, фарзандларимизга чой ҳам беришмайди. Фарзандларимиз уйга келганида худди бир неча кун туз тотмагандек овқатланади. Яқинда фарзандларимиз учун чойшаб, идиш-товоқ, ҳатто салфеткагача олиб берган эдик. Мудира опанинг иддаосича, газ баллонларини ўз ҳисобидан тўлдирмоқда экан. Туман ҳокими ўзларингни ўзларинг эпланглар, деб айтган эмиш”.

(Бу хабар Озодликка 27 апрель куни келган.)​ ​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG