Линклар

Шошилинч хабар
28 январ 2020, Тошкент вақти: 06:41

СУРХОНДАРЁ – “500 доллар ҳам чиқмайдиган эски буюмларим учун 30 миллион сўм бож ҳисобланди!”


ДЕНОВ. “Мен – Музаффар Абдураҳмонов, Сурхондарё вилояти Денов тумани Остона маҳалласида яшайман. Тенгдошларим қатори сўнгги 3-4 йил Россияда меҳнат қилдим. 2019 йил январь ойида “Газель” машинасида уйга қайтдим. Ўзим билан кундалик турмушда керак бўладиган ҳар хил асбоб-анжомларимни ҳам олдим. Йўл-йўлакай Россия ва Қозоғистондаги учта постдан ўтдик. Ўзбекистоннинг “Довуд ота” чегара постига етиб келдик. Бу ерда юкларимизни текширишди ва уларни вақтинча божхона постига қўйиб, тегишли бож тўлашимиз кераклигини айтишди.

28 январь куни Денов тумани ташқи иқтисодий фаолият божхона постига Россиядан ўз эҳтиёжларим учун олиб келган, рўйхати божхона декларациясида келтирилган 22 номдаги молларни топширдим. Юкларим сварка аппарати, электродрель, электрообогреватель, болгарка, сканер, принтер, музлатгич, тикув машинаси каби аввал фойдаланилган эски асбоблар ҳамда эҳтиёт қисмлардан иборат. Божхоначилар эртаси куни тегишли ҳисоб-китобни қилиб, қанча бож тўлашим кераклигини айтадиган бўлишди. Аммо орадан шунча кун ўтса-да, менга қанча бож тўлашим кераклигини ёзма равишда кўрсатиб бера олишмаяпти. Юкларимни ҳам ололмаяпман. Ҳар куни божхонага қатнайвериб чарчадим. Ходимларнинг эътиборсизлигини кўриб, уларнинг бундай иш услуби мамлакатдаги улкан ўзгаришларга зид деган хулосага келдим.

Божхона ходими Жасур Алимов менга оғзаки равишда банкка 28 миллион ёки 30 миллион сўм тўлаб чекини олиб кел, кейин товарингни олиб кетасан деди. Мен эса бож миқдори бу қадар катта эканидан ҳайрон қолдим. Бу, ахир, “АвтоВаз” автомобиллари божидан ҳам юқори-ку! Бу сумма қайси йўл билан ҳисобланди? Мен олиб келган юкнинг умумий қиймати 500 (беш юз) АҚШ долларига ҳам етмайди-ку!

Божхона қўмитаси расмий сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, ҳамма юкларимга ҳам бож тўлашим шарт эмас. Қолаверса, яқин 1 йил ичида мен Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтмаганман, яъни қонунчиликда бу ҳам инобатга олинади. Наҳотки, божхоначилар қайси юкдан қанча бож олинишини билмаса?!”

(Бу хабар Озодликка 18 февраль куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG