Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:06

"Бир бойвачча болалар майдончасини бузиб, кўп қаватли уй қуришни мўлжаллаяпти"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Бир бойвачча болалар майдончасини бузиб, кўп қаватли уй қуришни мўлжаллаяпти"

"Сизларга бир кичик муаммо билан мурожаат қилмоқдамиз. Биз Қарши шаҳар Пахтазор туманида яшовчи хотин-қизлар шуни ёзиб маълум қиламизки, бир бойвачча бизнинг бешта дом ўртасида жойлашган болалар майдончасини бузиб, кўп қаватли уй қуришни мўлжаллаяпти. Бу ҳақда Қарши шаҳар ҳокими қарори ҳам чиққан. Ушбу болалар майдончасини сақлаб қолишга амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

Бешта домда яшайдиган аҳолининг болалари қаерда ўйнаши керак? Болалар учун умуман болалар майдончаси йўқку. Бир неча марта вилоят Халқ қабулхонасига ҳам бордик, лекин ҳеч ким бу масалани атрофлича ўрганмади. Бу домларнинг оралиқ масофаси қонун бўйича қанча бўлиши керак?"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG