Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:19

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас

"Ўқувчилардан печка учун пул йиғишмоқда"

"Мен сизга Ургут тумани, Деҳқонобод хўжалиги, Санчиқул маҳалласидан ёзмоқдаман. 61-сонли мактабда 1-синфдан 5-синфгача иситиш печкаси учун ҳар бир ўқувчидан 1,5 минг сўмдан йиғиб олинмоқда. Мактаб фондини унда нимага сарфламоқда? Буни назорат қиладиганлар борми?

Мактаб раҳбарига ҳеч кимнинг сўзи ўтмайди. Мактабга комиссия келадиган бўлса, уларни келтирмай ўзи ҳал қилар экан. Унинг орқасида катта акалар туради.

Буни назорат қилса жуда яхши бўлар эди. Гап 1,5 ёки 2 минг сўмда эмас. Халқ "болам касал бўлмасин", деб беради, лекин ҳеч нарса ўзгармайди, йиғгани-йиғган".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG