Линклар

"Болалар майдончасини бузиб, ерни тадбиркорга бермоқда"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Болалар майдончасини бузиб, ерни тадбиркорга бермоқда"

"Биз сизга Тошкент шаҳар, Олмазор туман, Юқори Себзор МФЙ, 1-"а", 2-"а" ва 35-"в,г" уйлар фуқароларининг номидан ёзмоқдамиз. Маҳалламиздаги футбол майдончасини тадбиркорга бериб юбориб, майдончани ўрнига 4 қаватли бино қуришмоқчи. Биринчи қаватини маҳалла учун ва қолган қавати тадбиркорлар учун ажратиб берилган. Бизнинг майдончамизни тадбиркорга нимадир ишлаб чиқариши учун бериб юборилди. Аҳолининг мурожаатларини ҳеч ким эшитмаяпти.

Ахир президентимизнинг инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун туриши ҳақида айтган гапларини ҳеч ким инобатга олмаяптику?! Республика прокуратураси ва шаҳар ҳокимиятига юборилган мурожаатларимиз босди-босди қилинмоқда. Ахир аҳоли норози бўлиб турган бир пайтда, қандай қилиб бу болалар учун мўлжалланган майдончанинг ўрнига тадбиркор ўз цехини қуради? Президент порталига қанчадан қанча инсонлар мурожаат қилмоқда. Натижа йўқ".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG