Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2018, Тошкент вақти: 01:39

ТОШКЕНТ. "Тошкент шаҳридаги “Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт марказидаги турли тўгаракларда 1980 йилдан то шу кунгача ўқувчиларга машғулотлар ўтказилиб келган. Бинонинг ҳозирги аҳволини кўриб, ичингиз ачийди. Бу бинода неча-неча болалар таълим олган. Тўгараклар ўз вақтида биз катталарга ҳам сабоқ бўлиб, ҳаёт тарзимизни ўзгартирган. Буни қарангки, тўгараклартурли мактабларга тарқатиб юборилди. Энг ёмони, таълим вазири барча мактаблардан ўқитувчиларни чақиртириб, уялмасдан бу бинони талон-тарож этишга рухсат берди. “Ўқитувчи” деган номга иснод келтирган айрим ҳамкасбларимиз худди қароқчи каби бу ердаги нарсаларни талон-тарож қилди. Мен ҳам ўқитувчиман, ҳатто вазир рухсат берса ҳам, ижодиёт марказининг нарсаларини олишга қўлим бормас эди. Ўша ўқитувчиларга маслаҳатим, қалбларида заррача имон, инсоф бўлса, олиб кетган нарсаларини қайтариб келтиришсин".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG