Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:48

ТОШКЕНТ – “Бош прокуратура қаршисида намойиш ўтказганлар нималарни талаб қилди?”


ТОШКЕНТ. “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари альянсидан мактуб йўлламоқдамиз. Президент Шавкат Мирзиёев янги бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга тизимда тартиб ўрнатиш учун 6 ой муддат берди. Дарҳақиқат, прокуратура фаолиятидан норози бўлган одамлар кўп. Айнан улар жорий йил 2 август куни бош прокуратура биноси қаршисида норозилик намойиши ўтказишди. Мамлакатнинг турли вилоятларидан келган одамлар ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилдилар.

Андрей Плужников Яккасарой тумани суди қарори бекор қилиниши ва унга рассом Рембрандтнинг картинасини қайтарилишини сўради.

Тошкентлик Люба Хуршудян эса уни уй-жойдан маҳрум этиш ҳақидаги суд қарорини бекор қилиш, шунингдек, ўғлини ногирон бўлишига сабаб бўлган ЙТҲни жиддий тафтиш этишни талаб қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидан келган Фарҳод Туймебаев унга нисбатан Жаслиқ қамоқхонасида қийноқ қўллангани ҳолатини тергов қилиш ва адолатсиз ҳукмларни бекор қилишни сўради.

Ҳуқуқбон Елена Урлаева 30 га яқин шахснинг қийноқ қурбони бўлгани юзасидан текширувлар ўтказиш тарафдори.

Фуқаро Гулсара Тошева маҳалла раиси томонидан ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳолати ўрганилишини, ҳуқуқбон Худоёр Матёқубов ИИВ ходими Алишер Ғуломовнинг озод қилинишини талаб қилди.

Прокуратура қабулига, шунингдек, ери ноқонуний тортиб олинган ва турмуш ўртоғи ноҳақ айбланган жиззахлик Хуршида, уйи ва корхонаси товон пули берилмай бузилган самарқандлик Жамшид Шомуродов ҳам келган эди.

Норозилик намойиши иштирокчилари “Бош прокурор қабулини талаб қиламиз”, “Прокурорлар Шавкат Мирзиёевни шарманда қилмоқда” деб бақирдилар. Милиция ходимлари кўп эди, аммо улар протест иштирокчиларини ҳисбга олмадилар. Бош прокуратура вакиллари чиқиб фуқаролар билан суҳбатлашди.

Ҳуқуқбон Елена Урлаева бош прокуратура панжарасига норозилик сўзари ёзилган плакатларни жойлаштирган эди. Плакатлар номаълум шахслар томонидан йиртилиб, ахлат қутисига ташланди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари альянси бош прокурорнинг қабулларини кузатиб боради”.

(Бу хабар Озодликка 3 август куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG