Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2019, Тошкент вақти: 20:58

ҚАШҚАДАРЁ – “Бош прокурорнинг ота ҳовлиси йўллари бир кечада тўлиқ асфальтланди”


ШАҲРИСАБЗ. “Қашқадарё вилоят, Шаҳрисабз шаҳридан ёзмоқдамиз. Йўлларни асфальтлаш масаласида масъул раҳбарларга, жумладан, Қашқадарё автойўл идораси бошлиғига бир неча бор мурожаат қилганмиз. Маблағ йўқ, битум қолмаган, режага киритилмаган деб важ-корсон келтиришади. Аммо раҳбарларга тегишли кўчаларни текислашга ҳамиша асфальт топилади. Февраль ойида Бош прокурор Отабек Муродовнинг отаси Фахриддин Муродов вафот этди. Ишонасизми, ўша кунлари Бош прокурорнинг Шаҳрисабз шаҳри марказида жойлашган ҳовлисига олиб борувчи йўллар бир кечада тўлиқ асфальтлаб чиқилди. Бу нима, маҳаллий раҳбарларнинг Бош прокурорга ҳурматими ёки хушомадими?! Хўш, маблағ ва хомашё йўқлигини рўкач қилаётган йўл идораси бу гал пулни қаердан топди?

Кўчаларимиз обод бўлишига қарши эмасмиз, аммо “қора халқ”нинг мурожаатларини турли баҳоналар билан рад этиб, катта амалдорларга хушомад қилишларига қаршимиз!”

(Бу хабар Озодликка 14 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG