Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:13

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

“Баркамол авлод” учун тадбиркорнинг нонини мусодара қилишди"

"Жиззахда "Кўкбозор" ҳудудида жойлашган дўконлар солиқчилар томонидан таланмоқда. 5-10 минг сўм бериб, ёш болани дўконга кирғизиб, савдо қилиши билан дўкондан чопиб чиқиб кетади ва пойлаб турган солиқчилар кириб энг камида 30 баробар энг кам иш ҳақи жарима солади.

Бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас. Ёйма савдо ходимларини "Баркамол авлод"га 3 миллиондан ҳомийлик қилишга мажбурлашди. "Ҳомийлик қилмасанг, ўзингдан кўрасан", деб дўқ-пўписа қилди. Мисол учун, ўтган куни буханка нон сотаётган тадбиркорлардан ҳеч қандай ҳужжат сўрамай, нонни "Баркамол авлод", деб мусодара қилишди.

Мен умуман тушунмай қолдим... "ТВда тадбиркорларга тегманглар", деб реклама қилинади, аммо амалда аксинчасини кўрмоқдамиз".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG