Линклар

"Озодликка юборган суратларим чиққандан сўнг касалхона таъмирланмоқда"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Озодликка юборган суратларим чиққандан сўнг касалхона таъмирланмоқда"

"Менинг Марғилон шаҳар касалхонасидан сизларга юборган суратларим эълон қилинганидан сўнг касалхона таъмирланмоқда.

Сизларга сурат йўллаш баробарида президент порталига ҳам мурожаат қилган эдим. Мурожаат таъсир қилдими ёки сизнинг лавҳангизми, билмадим. Лекин, энг муҳими халқимизга яхши бўлди.

Ҳозир касалхонага алюмин эшиклар ўрнатибди, поллар янгиланибди. Хуллас, озгина ҳаракат қилган эдим¸ натижага эришдим. Бундан мамнунман.

Ўзбек халқига, оз бўлса-да, хизмат қилиб, мушкулини осон қилганимдан мамнунман. Мендай ташаббускорлар бор экан, дангаса раҳбарлар халқнинг мулкини кемиришолмайди.

Бу савобли ишда сизларнинг ҳам улушингиз бор, сизга ҳам ташаккур".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG