Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Мактабимиз ахлатхонага туташ"

"Мен сизга Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидан ёзмоқдаман. Расм ва видеодагилар Тўрткўл туман ҳокимияти биносининг ёнидаги ахлатхонага айланган эски бозор ҳудудидир. Даврида тадбиркорларга ер сотилди, дўконлар қурдириб, пулини шилишди. Энди кўриб турганингиздек, вайронага айланган. Энг ачинарлиси, туманимиздаги энг катта, энг кўп ўқувчи ўқийдиган 1-сонли мактаб эски бозорга туташиб кетган.

Туман ҳокимлигининг мутассадилари эса бурнининг тагидаги ахлатхонани кўрмасдан, яна тадбиркорларга ер майдонларини сотиш билан овора. 1-мактаб ўқувчилари шу эски бозор ҳудудида танаффусда ўйнашади. Қон шприцларни ҳам учратиш мумкин. Қисқаси, жуда ëмон жой".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG