Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 03:44

АНГОР - "Ё ҳаммани бозорнинг ичига киритсин, ё эски жойимизни қайтариб берсин"


АНГОР. "Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги тижорат бозори қачон тартибга келади? Биргина мисол, бозор ёнидаги бўш турган майдон маъмурият томонидан 2017 йилнинг март ойида савдогарларга бўлиб берилган эди. Биз савдогарлар жойимизни миллионлаб пул сарфлаб, созлаб "ЧАБЕЛЛА" бозорини ташкил қилдик. 2017 йилнинг декабрига қадар шу жойда ўтириб, савдо қилдик. Кейин бозор маъмурияти томонидан бу жой “йўлга тушган, юқори кучланишли электр қуввати симлари ўтган,” деган сабабларни кўрсатиб, жойимизни бузишди.

Ҳаммани мажбурий тартибда янги қурилган дўконларга киритишди. Дўконларни ноиложликдан 3 миллион сўмдан ижарага олиб, савдони бошладик. Буни қарангки, ушбу тартиб ҳаммага бирдек жорий этилмади. Айтмокчи бўлганим, ҳаммани кўчиришмади. "Тулаганов" аталмиш бозорининг паттачиси эса шу жойни такрор бўлиб бермоқда. Бундан кўриниб турибдики, Ангорда қонун ҳаммага баробар эмас.

Ангор туманининг раҳбариятидан шуни сўраган бўлардимки, ё ҳаммани бозорнинг ичига киритсин, ё эски жойимизни қайтариб берсин. Қачонгача қонун пул берганга бошқа, пул бермаганга бошқа?"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG