Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2019, Тошкент вақти: 09:26

ҚАШҚАДАРЁ – “Бозор бузиб ташланди – ваъда қилинган “замонавий мажмуа”дан дарак йўқ!”


МУБОРАК. “Қашқадарё вилояти Муборак туманидан ёзмоқдамиз. Марказий деҳқон бозори бир йил аввал “янгидан замонавий cавдо мажмуаси қурилади” деган ваъда билан бузиб ташланганди. Аммо бозор қайта қурилмади. Бу масалада ёзмаган жойимиз қолмади, аммо натижа йўқ. Ҳоким ҳам, бозор раҳбарлигига қўйилган шахс ҳам биз – тадбиркорларнинг мурожаатларига эътиборсиз. Президентимиз 20 декабрь куни Қашқадарё вилоятига келар экан. Ташриф давомида давлатимиз раҳбари Муборак туманига ҳам келсин, бозоримизнинг аҳволини ўз кўзи билан кўрсин. Ажаб эмас, ана шунда мутасаддилар берган ваъдаси устидан чиқса!..”

(Бу хабар Озодликка 5 декабрь куни келган. ST даракчиси ўз гапларини асослаш учун Озодликка фото йўллаган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG