Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2019, Тошкент вақти: 01:04

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – “Солиқ ва прокуратура ноқонуний савдо билан шуғулланганлар ҳақида расмий ахборот берсин”


БЕРУНИЙ. “Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидан ёзмоқдамиз. Туманимиздаги иккита бозорда 700 дан ортиқ одам савдо қилади. Аммо шуларнинг жуда кам қисмида ҳужжат бор, қолганлар тегишли ҳужжатсиз савдо қилади. Биз солиқ, патент пули тўлаймиз, терминал, касса аппаратимиз бор. Хуллас, бари қонуний. Ноқонуний савдо қиладиганлар эса мажбурий тўловларни тўламагани сабаб нархни арзон қилиб сотади. Солиқ идораси йилда бир-икки марта рейд қилади, аммо ҳужжатсиз савдогарларни олдиндан огоҳлантириб қўйишади. Негадир прокуратура ҳам чора кўрмайди. Солиқ ва прокуратура идораси 2018 йилда неча марта рейд ўтказилгани ва ноқонуний савдо билан шуғулланаётган қанча одам аниқлангани ҳақида расмий ахборот берсин. Биз барча савдогарлар бирдек қонуний ишлаб, ҳалол рақобат бўлишини истаймиз”.

(Бу хабар Озодликка 11 январь куни келган)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG