Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 19:39

НАМАНГАН – “Вилоят раҳбарлари президентнинг гапини рўкач қилиб, бинойидек бозорни бузмоқда”


ЧОРТОҚ. “Наманган вилояти Чортоқ деҳқон бозори тадбиркорлари номидан мактуб йўлламоқдамиз. Бизни туман ҳокими қарори билан хусусий бозорга ҳайдашмоқда. Ҳолбуки, деҳқон бозори шароити яхши. Қолаверса, бу ерда ишлаб кўплаб мижоз ҳам орттирганмиз. Бизни мажбуран кўчирмасликларини сўраб, Чортоқ тумани ҳокимига мурожаат қилдик. Лекин ижобий жавоб олмадик.

Яқинда вилоят ҳокими келиб, тадбиркорларга “Шайтоннинг инидан чиқинглар. Шунча фойда қилганингиз етар, энди бозор бузилади”, деди. Бозорни “шайтоннинг ини”, деб атаган ҳоким тадбиркорларнинг хусусий мулки нима бўлади деган масалада тайинли жавоб бермади.

Бозорда 100 дан ортиқ дўконнинг кадастр ҳужжати бор. Кадастр ҳужжати йўқлар 200 га боради. Раҳбарлар ҳужжати бор дўконларни ҳам товон пулисиз, бузиб ташламоқчи. Бунинг учун қонуний асос ҳам йўқ. Раҳбарлар фақат президентнинг “Чортоқни экошаҳар қиламиз”, деган гапини рўкач қилмоқда. Президент шундай деган бўлса дегандир, аммо у “Ишлаб турган бозорни бузиб ташла, оиласини боқаётган юзлаб тадбиркорларни қон қақшат!” деб кўрсатма бермагандир.

Бозор кўчирилса, минглаб одам ишсиз қолади. Аслида, туманнинг асосий аҳолиси бозордан тирикчилик қилади. Мустақил бўлганимиздан буён, кейинги 25 йилда туманда тайинли иш ўрни яратилмади. Аксинча, ишлаб турган пахта заводи, нефть базаси бошқа туманларга бериб юборилди.

Республика раҳбарлари Чортоқдаги қонунсизликка эътибор қаратади, деган умиддамиз”.

(Бу хабар Озодликка 2 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG