Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:48

ЖИЗЗАХ – “Бозор қурилишидаги кечикиш учун ким айбдор?”


ЗАРБДОР. “Жиззах вилояти Зарбдор туманидан ёзмоқдамиз. Туман деҳқон бозори 2019 йил 1 июнь куни битказилиши керак эди. Аммо вақтида топширилмади. Одамлар орасида “бозор учун ажратилган кредитга туман ҳокими бош, ўринбосарлари ёнбош шерик бўлибди” деган овозалар юрибди.

Ишчилар ҳам олти ойдан буён маош ололмаётганмиш.

Деҳқон бозорининг филиали бор.

У ердан тушаётган маблағ ҳисобига ҳам катта ишлар қилиш мумкин.

Яна бир гап. Фаолияти тугатилган эски бозорда ҳамон патта пули йиғиш давом эттирилмоқда.

Тушумларни солиқ идораси назоратга олса бўлмайдими? Бозор қурилишидаги кечикиш учун ким айбдор? Бу борада расмий изоҳ кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 19 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG