УЙЧИ. “Наманган вилояти Уйчи туманидан ёзмоқдамиз. Бузилишлар оқибатида туманимиз уруш майдонини эслатувчи ҳолатга келиб қолди.
Ҳар кандай қурилиш аниқ лойиҳа асосида олиб борилади, лойиҳага оид барча маълумотлар кўпчилик эътиборига ҳавола этилади. Аммо бузиш ишлари бошланганига 3 ой ўтган бўлса-да, аниқ лойиҳа эълон қилинмаган.
Бузилишга тушган уй эгалари сарсон. Айрим уйларнинг ярми бузилган, ярмида эса оилалар яшамоқда. Товон пули тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмагани боис уйлар тўлиқ бузилмаган. Имконияти борлар аллақачон янги ажратилган ер майдонларида қурилишни бошлаб юборган. Қўли калта, давлат берадиган компенсация пулига қараб турганлар вайроналар ичида яшашга мажбур.
Бу ҳол транспорт қатновига ҳам халал бермоқда, ҳайдовчилар йўл тополмай сарсон.
Агар бу ишда ҳозиргидек сусткашлик қилинса, оилалар қишни ҳам вайроналар ичида ўтказади. Мутасаддилардан аҳоли ҳуқуқ-манфаатларини инобатга олган ҳолда жадал ҳаракат қилишларини сўраймиз”.
(Бу хабар Озодликка 24 июль куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|