Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:37

АНДИЖОН – “Жаҳон бозори: янги қурилаётган дўконлар учун пора талаб қилинаётгани ростми?”


АНДИЖОН. “Андижон жаҳон бозоридан ёзмоқдамиз. Бу ерда салкам 18 йилдан бери савдо қиламиз. Бозор ҳудудидаги юқори кучланишли симёғоч ўрнига дўконлар қурилади деб айтилганига, мана, 4 йил бўлди. Янги симёғочлар ўрнатиб бўлинди. Бу ишлар “Обод диёр меъмори” МЧЖга топширилган экан. Афсуски, биз савдо қилаётган жойлар ўзимиз хабарсиз бошқа тадбиркорга сотилибди, ҳали қурилмаган жойга пул ҳам олиниб, шартнома имзоланибди. Бозорқўмдан сўрасак, “Обод диёр меъмори” МЧЖ бошлиғига жўнатди. МЧЖ раҳбари эса “дўконларни мен қуряпман, хоҳлаган одамимга сотаман” деб дағдаға қилди. Қанчалик тўғри билмадик, айрим савдогарлар қурилаётган дўконлар учун расман белгиланган 25 миллион сўмдан ташқари бир неча минг доллар пора ҳам бермоқда эмиш. Яна, энг яхши жойлар бозор ва бояги МЧЖ раҳбарияти қариндошлари номига берилмоқда, деган гаплар ҳам юрибди.

Мутасадди идоралардан бозордаги ҳолатни холис тафтиш этишлари ва дўконларни адолатли тақсимлашларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 24 июль куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG