ЗАРБДОР. “Жиззах вилояти Зарбдор туманидан ёзмоқдаман. Зарбдор деҳқон бозори МЧЖ фаолияти тугатилган. Аммо бозор маъмурияти ҳалигача патта пулини чўнтакка уриб ётибди. Бу ҳолатни на ҳокимият, на солиқ идораси назоратга олган. Одамлар орасида бозор маъмурияти ҳокимликнинг ҳам, солиқ идорасининг ҳам оғзини мойламоқда¸ деган гап-сўзлар юрибди.
Аҳволни қаранг, сут маҳсулотлари сотилаётган жой жуда ифлос! Деҳқон бозори рўпарасида янги бозор битиш арафасида. Савдогарларни ўша жойга кўчириш эса раҳбарларнинг хаёлига ҳам келгани йўқ.
Мутасадди идоралар ушбу ҳолатни текшириб, тегишли чора кўради деган умиддамиз”.
(Бу хабар Озодликка 22 июль куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|
Шарҳларни кўринг (2)
Бошқа шарҳлар