Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:26

ТОШКЕНТ – “Уйбузар раҳбарлар ҳатто Олий Мажлис депутати талабига ҳам қулоқ солмаяпти”


ТОШКЕНТ – “Уйбузар раҳбарлар ҳатто Олий Мажлис депутати талабига ҳам қулоқ солмаяпти”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:21 0:00

ЯНГИЙЎЛ. “Тошкент вилоят, Янгийўл шаҳридан ёзмоқдамиз. Кўприкдан вино заводига қадар жойлашган икки қаватли уйлар бузилар экан. Бу ҳақда ҳокимимиз Фарҳод Мирзаев айтди. Мулк эгалари зудлик билан имзо йиғиб, ҳуқуқларимиз бузилаётгани ҳақида Тошкентга ариза йўлладик. Жимжитлик! Ишонасизми, БМТгача ёздик.

Масалан, 103- ва 105-уйларда яшовчилар кўчиш учун бир ой муддат сўради. Аммо рози бўлишмади, бунинг устига хонадонларни атайин чироқ, сув ва газдан узиб қўйишди. Розилик хати имзолашга мажбурлашди. Аммо у хатда бузилган уй ўрнидаги янги турар-жой қачон битказилиши аниқ кўрсатилмаган. Уйи бузилганлар кўчада қолмаслигига кафолат борми?!

Яна бир ҳолат. 2017 йилда 14 та уйни таъмирлаш учун ширкат кредит олган. Ҳар бир уй таъмирига 60 миллион сўм сарфланган. Орадан икки йил ўтиб эса миллионлаб сарфлаб таъмирланган уйларни бузишга қарор қилишди. Ахир, шаҳар раҳбариятида режа, истиқболли мақсад йўқми? Ё таъмир баҳона яна маблағ ўзлаштирилдими?

Яқинда адлия вазирлиги уйи бузилган аҳолига тўланмай келаётган товон пули миқдорини эълон қилди: 300 миллиард сўм! Тушуняпсизми, юзлаб оилалар кўчада қолган!

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев бизнинг ҳолимиздан хабар олгани келди. Аммо уйбузар раҳбарлар депутатга ҳам қулоқ солмади.

Бошпанаси бузилганларга қачон уй берилиши, уй қанча квадрат метр бўлиши ҳақида айтишмаяпти. Кимки ноқонуний бузишга қарши чиқса, ҳоким “Сиз президент қарорига қаршимисиз?” деб қўрқитмоқчи бўлади. Йўқ, аслида, халқда давлат сиёсатига қарши кайфият уйғотаётган ҳокимларнинг ўзи президент сиёсатига қарши!

Кўп сонли аҳоли номидан ҳуқуқларимизни поймол қилмасликларини талаб қиламиз”.

(Бу хабар Озодликка 23 июль куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG