Линклар

Шошилинч хабар
23 май 2018, Тошкент вақти: 23:21

"Кечаси 2.30 да келганлар кундуз соат 5 да ҳам чегарадан Қирғизистонга ўта олмади"


Uzbekistan - sample house

ДЎСТЛИК. "Ўзбекистон - Қирғизистон чегарасидан суратлар юбормоқдаман. Дўстлик чегара ўтказиш пунктидаги тирбандлик. Соат саҳарги 2:30 борганлар кечки соат 5:00 га қадар ҳам Қирғизистон томонига ўта олмади. Аскарлар чегарани ёпиб қўйишган. Минглаб одамлар совуқда сарсон бўлиб, чегара остонасида туришибди. Мана шу ишлардан президентимизнинг хабарлари бормикин?

Президентимиз одамларни ҳаётини яхши йўлга солиш учун, фаровонликга етказиш учун куйиб, пишиб, жон олиб, жон бериб юрган бир пайтда бу ерда одамларни совуқда қақшатишяпти. Кимдир чора кўрадими бунга? Ёки шунга ҳам президент аралашиши керакми?"

***

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG