ФАРҒОНА. "Асли Фарғона вилоятида яшайман. Россияда мусофирчиликда юриб, яқинда уйга қайтдим. Бизнинг ҳудудга 4 та чегара пункти (2 таси Ўзбекистон, 2 таси Қирғизистонга тегишли) орқали ўтилади. Водилдаги чегара пунктида бир неча юз одам турнақатор навбатда турибди. Ишонасизми, у ердан 11 соатда ўтдим. Қариялар, ёш болалар аёллар ҳам иссиқда навбат кутмоқда.
Бунинг устига ҳарбийларимиз ўз юртдошларига қўполлик қилмоқда. Буларни кўриб, қирғиз ҳарбийлари ҳам ўзбекларни таҳқирламоқда. Одамлар азоб чекаётганини кўриб, тўғриси, Ўзбекистонга қайтганимга ҳам пушаймон чекдим. Чегарадаги ҳарбийлар ўз юртдошларига қачон одамдек муносабатда бўлади?! Турнақатор навбатларга қачон барҳам берилади?!"
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг! |
Сизнинг фикрингиз
Шарҳларни кўрсатинг