Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2018, Тошкент вақти: 19:29

ТОШКЕНТ – "Юқоричирчиқда давлат идоралари халққа эмас, халқ давлат идораларига хизмат қилади"


ЮҚОРИЧИРЧИҚ. "Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидан ёзмоқдаман. Сиз ўз шаҳар ёки туманингиз ҳокимини танийсизми? Мен жуда яхши танийман. Чунки уй ва прописка учун курашиб туман ҳокими ҳузурига нақд уч йил қатнадим. Аслида ҳоким билан учрашиш амримаҳол. Ҳали йиғилишда, ҳали объектларда бўлади. Уч йилки, “бўш уй йўқ, 18 ёшдан ошибсиз, пул топиб ўзингиз уй олинг”, деб келишди. Порталга такрор-такрор ёзганимдан кейин муаммом қисман ҳал бўлди.

Аммо Янгибозор посёлкасидан ҳар гал ўтганимда ишсиз, қийналган одамларни кўриб ачиниб кетаман. Иш йўқ, пенсия пули вақтида берилмайди. Ўғрилик, жиноятчилик авж олган. Одамлар иложсизликдан нима қилишини билмайди.Сув, газ, электр муаммосини айтмай қўяқолай. Одамлар шикоят қилса туманимиздаги давлат идоралари парво қилмайди. Гўё бу ерда бошқа қонунлар амал қилаётгандек.

Эрим биринчи гуруҳ ногирони. Туман маъмурий судига эримнинг масаласи бўйича мурожаат қилдик. Суд биносида ногиронлар учун махсус йўлак йўқ экан. Эримни ҳар гал беш киши кўтариб олиб кирдик бинога. Икки ой қатнадик ўзиям! Барибир адолатли қарор чиқаришмади.

Айтишларича, туман ҳокими Президентнинг дўсти экан. Шу боис истаган ишини қилармиш. Аммо бу тўғри эмас. Президент халқ давлатга эмас, давлат халққа хизмат қилсин, деб талаб қиляпти. Юқоричирчиқда эса ҳозирча тескариси бўлмоқда".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG