Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:06

ТОШКЕНТ – “Қурилишда кўнгилсизлик: кекса отахон чуқурга тушиб кетди”


ТОШКЕНТ. “Тошкент шаҳри, Тирсакобод маҳалласидан ёзмоқдамиз. Маҳалламизда Олмазор бекати билан Сергели метросини боғлаш учун қурилиш кетмоқда. Бу қувонарли ҳол, лекин қурилиш маҳалла аҳлига катта қийинчилик туғдирмоқда. Қурувчилар жуда бетартиб ишламоқда. Йўлларимиз кавлаб ташланган, ҳатто пиёдалар ўтишига ҳам йўлак қолмаган. Яқинда кечқурун намоздан қайтаётган отахон чуқурга йиқилиб, анча вақт қолиб кетди. Бошқа кўчадан айланиб ўтсангиз, нақд ярим соат ортиқча вақт йўқотасиз. Аслида, бизнинг маҳалла 2018 йилда “Обод маҳалла” дастурига киритилган, лекин йўлларимизда бунинг мутлақо аксини кўрасиз. Масъуллардан талабимиз, кўчадан ҳеч бўлмаса пиёдалар учун йўлак қолдирилсин”.

(Бу хабар Озодликка 6 июль куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG