Линклар

Шошилинч хабар
14 август 2018, Тошкент вақти: 13:36

"Милиция лицензия текшириш учун "Дамас" йўловчилари ҳаётини хавфга солмоқда"


"Милиция лицензияни текшириш учун "Дамас" йўловчиларининг ҳаётини хавф остига қўймоқда"

"Қашқадарё вилояти Қамаши туманидан ёзмоқдаман. Сизга шуни маълум қиламанки, уч кундан буён туманимизда рейд ўтказилмоқда. Рейддан мақсад - "Дамас" автомашиналарини лицензияга тортиш. Қамаши-Лойка йўналишида ҳам шу рейд тадбири ўтказилмокда. Биздан лицензия сўрашига эътирозимиз йўқ. Аммо булар лицензиясиз юрган ҳайдовчиларни фош этиш учун ўта хавфли равишда уларни кесиб тўхтатмоқда.

ИИБ ходими давлат машинасида эмас, аксинча хусусий автомобилда йўловчиларни олиб кетаётган "Дамас"ни кесиб тўхтатмоқда ва йўловчиларнинг ҳаётини хавф остига қўймоқда. Бизда лицензия олиш 1 миллион 517 минг сўм қилиб белгиланган. Қамаши-Лойка йўналишида машина танқислиги сабабли одамлар 2 соатлаб такси кутмоқда".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG