Линклар

Шошилинч хабар
20 июл 2018, Тошкент вақти: 11:51

АНГОР - "Сурхондарё вилоят, Ангор туманида Қорабоғ ва Фаровон маҳалласидан “Дамас”лар туман марказига юришади. 1 декабргача нархи минг сўм эди. 1 декабрдан 1 минг 500 сўмга кўтарилди. Бироқ, 2016 йилнинг март ойида шаҳар ва шаҳар атрофидаги маршрут нархлари вилоят ҳокими томонидан белгилаб қўйилган эди. Ўшандан буён автобус ва маршруткаларнинг нархлари ўзгаргани йўқ. Ҳатто, Ангор туманида юрадиган маршруткаларнинг йўлкираси 500 сўмдан ўзгаргани йўқ.

Аммо, Қорабоғ ва Фаровон маҳалласида юрувчи маршруткалар бу нархни осмондан олдими? "Маош кўтарилди" дейдиган ҳайдовчиларга тушунтириш керак. 1 декабрдан маош 15% фоига ошган бўлса, улар ҳам йўлкирасини ўшанчага кўтаришсин, 50% фоизга кўтармасдан. Эрта тонгдан боғчага борувчилар бор, коллеж ўқувчилари...

Булар "қачон тўларкан", деб, одам кутишади. Натижада маҳаллада одамлар тўпланиб, ишга кечикишади".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG