Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2018, Тошкент вақти: 16:32

ҚАШҚАДАРЁ – "Ҳайдовчилар: бизга “ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир” уюшма керак эмас"


ҚАРШИ. "Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридан ёзмоқдамиз. Шаҳарнинг 7-йўналишида (Бўстон маҳалласи – Болалар шифохонаси) “Дамас” ҳайдаймиз. Йўналишимизда 22 та қонуний ва 7 та ноқонуний “Дамас” ишлайди. Ноқонуний фаолият кўрсатаётган автомобиллар бизга бошчилик қиладиган “Обод” уюшмаси томонидан қўйилган. Биз шу пайтгача кунлик 63000 сўм ва йўл варақаси учун 1000 сўм тўлаб, 234000 сўм ижара пули ва 369000 сўм ойлик олиб келаётгандик. Аслида, нотариус орқали ойлик ижара пулини 330000 сўмдан олишга келишганмиз. Энди эса, уюшмамиз нарх-наво ошганини рўкач қилиб, ижара пулимизни 175000 сўм қилиб белгилаб қўйди. Айтинг-чи, 175000 сўмга кун кечириб бўладими? Умуман, уюшмамизнинг бизга ҳеч нафи тегмайди. Лицензияни ўз пулимизга сотиб олиб фаолият юритамиз. Эрталаб механик машинани деярли текширмайди, доктор хам 1000 сўм олса бас, йўл варақасига муҳр уради. Бунақа кўзбўямачилик кимга керак? Биз бошқа уюшмалар каби 40-50 минг сўм атрофида тўлов қилиб, худди ўшалардек 700-800 минг сўм ойлик олишни хоҳлаймиз.

Масалан, учта машинаси ушбу йўналишда фаолият юритаётган танишимиз бор. Ҳайдовчилар унга ҳар куни 75000 сўмдан пул келтириб беради, у эса шу пулдан 63000+(1000) сўмни уюшмага топширади. Унга арзимас пул қолади. Бу пул пвтомашиналар таъмирига ҳам етмайди. Хуллас, “Обод” уюшмаси бировларнинг бурнини қонатиш эвазига мўмай пул ишламоқда. Халқона айтганда, ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир!

Уюшма раҳбари аёл киши, ҳаққимизни талаб қилсак ҳақорат қилиб, хоҳласанг ишла, хоҳламасанг катта кўча деб, ҳайдаб чиқаради. Кимга арз қилишни ҳам билмаймиз".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG