Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2018, Тошкент вақти: 19:55

САМАРҚАНД – "ДАН ходимлари йўловчи олиб кетаётган ҳайдовчиларни солиқчиларга тутиб бермоқда"


САМАРҚАНД. "Самарқандда ИИБ ЙҲХБ ҳамда Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги вакиллари томонидан рейд ўтказилаяпти. Ҳамроҳим билан кетаётганимда машинамни тўхтатишди. Аввал ичган, ичмаганимни сўрашди. Кейин ҳужжатларни текширишди. Ҳаммаси жойида. Кейин эса "Ноқонуний йўловчи ташияпсан!" деб автотураргоҳга олиб боришди. У ерда эса тушунтиришларимга қарамасдан солиқчилар жарима қоғози тўлдирди. Бошқа ҳайдовчилар ҳам маъмурий жазога тортилиб, машиналари вақтинчалик сақлаш майдончаларига қўйилмоқда.

Бу ердаги кўплаб ҳайдовчилар ҳам ноҳақликдан нолиб ўтиришибди. Мен аввало ҳамроҳимдан пул олганим йўқ эди. Майли, кимдир газ ва бензин қимматлигидан йўловчи ташиётгандир. Лекин шуни ҳам кўп кўриб, ҳайдовчиларни талон-тарож қилиш керакми?! Бошқа тирикчилик манбаи бўлмаган одамлар нима қилсин?! Қонун талаб қилишдан аввал рисоладагидек иш жойлари қилиб қўйишсин!


Қийналиб топган пулимизга Ўзбекистонда монополия ўрнатиб олган компаниядан қиммат нархда машина олсагу, яна участка нозиридан тортиб ДАН ходимигача чўнтагимизни қуритса! Нима қилиш керак? Ўзбекистонда қолган-қутган одамлар ҳам Россияга ишлагани кетайликми?!"

(Бу хабар Озодликка 3 август куни келган)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG