Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:09

CУРХОНДАРЁ – “Ҳокимлик вакили аризачи аёлларга: болаларингни етимхонага топшириб, Россияга жўнанглар!”


ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Марғилоний кўчаси 82-уйдан мактуб йўлламоқдамиз. Мен – Индира Қувватова, ёлғиз онаман. 3 нафар вояга етмаган фарзандим бор, яшаш шароитим оғир. 19,9 кв. метр уйда яшайман. 2016 йил шаҳар ҳокимлиги вакили уйим ичидаги санузелни ноқонуний деб буздириб ташлади. Ҳолбуки, санузел архитектор ва ҳоким қарори асосида қурилган эди. 3 йил давомида хотин-қизлар қўмитаси раисига санузел қуриш учун ҳомий топиб беришларини сўраб кўп марта мурожаат қилдим. Муаммони ҳал қилиш ўрнига “Сенга ўхшаганларни шаҳар пропискасидан чиқариб юбориш керак, сенлар шаҳарнинг чиқиндисисан” деб маломат қилишди.

Мен – Дилдора Раҳмонқулова, икки вояга етмаган фарзандим билан Термиз шаҳрида, укамнинг 6 кв. метрли ошхонасида яшаб келмоқдаман.

Биз иккимиз президент халқ қабулхонасига арз қилиб бордик. Қабулхона мудири ва ҳокимиятнинг уй-жой фонди раиси бизни камситиб, “Болаларингни етимхонага топшириб, Россияга ишлагани жўнанглар!” деб ҳайдаб юборди. Юқори органларга арз қилсак, бизларни қаматиб юборишларини айтиб таҳдид қилишди”.

(Бу хабар Озодликка 26 март куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG