Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 14:04

"Ўқувчилар дарсдан қочмоқда, ўқитувчиларнинг бу билан иши йўқ"

"2-Қўқон енгил саноат ва педагогика касб-ҳунар коллежида тартиб- интизом қониқарсиз аҳволда. Ўқувчилар ҳар куни катта танаффусдан кейин уйларига қочиб кетишaяпти. Раҳбарият томонидан кундузги ва тунги навбатчилик жадвали тузилган бўлиб, раҳбар буйруғи сўзсиз бажарилиши шарт. Лекин бугунги (25.12.2017) кунда коллежда соат 11:35 лар чамаси бир қанча талабалар дарслардан қочиб кетишди. Навбатчилик қилиши лозим бўлган шу коллеж ўқитувчисининг эътиборсизлиги ва навбатчилик маъсулиятини умуман ҳис қилмаслигини қандай изоҳлаш мумкин?

Ўқувчилар нега коллеждан эрта чиқиб кетмоқда, нега буларни кундузги навбатчиликдаги масъуллар назорат қилишмайди? Аксинча, навбатчилик вақтида тушлик қилгани чиқиб кетмоқда. Бу ҳол қачонгача давом этади? Нега буни юқоридагилар бирор марта келиб, "сен қаерга чиқиб кетяпсан дарс вақтида, ким сенга рухсат берди?" деб сўрашмайди.

Дарс вақтида ўқувчининг кўчада юришига 100 фоиз педагог айбдор эмасми? Бу ҳолатларни юқоридагилар назорат қилишмас экан, яқин кунларда ҳатто 1-парада ҳам ўқувчининг дарсда ўтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди."

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG