Линклар

"Президентнинг гапларига қарамай 16 минг сўм турадиган дорини 145 мингга сотишмоқда"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Президентнинг гапларига қарамай, 16 минг сўм турадиган дорини 145 мингга сотишмоқда"

"Тошкентдаги дорихоналарда 16 минг сўм турадиган "Гепарин" дорисини менга 145 мингга сотишди. Россияда ишлаб чиқарилгани эса, 40 минг сўм туради. Аммо, бу "Ника-Фарм" хоҳлаган нархини қўймоқда. Нархларни назорат қиладиган ишонч телефонига боғлансам, натижа бўлмади. Дорини олган дорихона билан боғлансам, улар "нархларни "Ника-Фарм" ўзи қўяди", деб жавоб берди.

16 минг сўмлик дорини шунча пулга олганим алам қилди. Шу дори яна керак бўлди. Бошқа дорихонага кирсам, 15 минг сўмга сотмоқда. Кейин билдимки, "Ника-Фарм" қандайдир бошқа дорихоналардан фарқ қилар экан.

Ахир президентимиз "чет элдан қимматга дори олиб келгандан кўра, ўзимиздан чиқсин", дедиларку?! Ўзимиздан чиқаётган дориларни эса юқоридаги фирма 10 баробар қиммат сотмоқда. "Ўзимиздан чиқаётган дориларни нархи паст бўлсин", деб нутқ сўзлагандилар Президентимиз.

"OXYMED" савдо белгиси остида шаҳарда дорихоналар кўпайган, "OXYMED" номли дорихоналар "Ника-Фарм" билан чамбарчас боғлиқ".

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG