Линклар

19 январ 2018, Тошкент вақти: 18:33

"Нега врачлар маҳаллий дори ўрнига чет элнинг қиммат дорисини ёзиб беради?"


"Нега врачлар маҳаллий дори ўрнига чет элнинг қиммат дорисини ёзиб беради?"

"Мен Хоразм доришунослари номидан ёзаяпман. Дори воситаларини сифатли ва арзон ектазиб бериш учун кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай¸ айрим “докторлар” пул бўлса, чангалда шўрва қабилида иш тутиб, фалон пуллик чет элда ишлаб чиқарилган дори воситаларини беморларга ёзиб бериб, халқ норозилигига сабаб бўлишмоқда.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дори воситаларининг "таъсири йўқ, мен ёзганимни топиб кел, бўлмаса даволамайман," деб шарт қўйиб, хизмат вазифасини суистимол қилишаяпти. Ўзимизда ишлаб чиқарилган дориларнинг таъсири бўлмаса, нега заводларимиз ишлаяпти? Бу одамларни алдашми ёки пул ишлашми? Оддий халқ кимга ишонсин? Мана исбот ўзимизда ва четда ишлаб чиқарилган дорининг нархи, дозаси, грами.. Ўзимизники 16 минг сўм, чет элники 36 минг сўм".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG