Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:31

ЎЗБЕКИСТОН – “Дронлар бўйича мантиқсиз тақиқ бекор қилинсин”


ЎЗБЕКИСТОН. “Кўп йиллардан бери видеочилик қилиб келаман. Халқимизнинг тўй маросимларида хизматда бўламиз. 4-5 йил олдин мамлакатимизга дронлар кириб келгач, ишимиз анча енгиллашди, тасвирга олиш сифати ҳам ошди. Илгари кранда қийинчилик билан олинган тасвирларни дрон ёрдамида тез ва соз ола бошладик. Аммо 2014 йилда дронларда фойдаланиш тақиқлангач, мамлакатимиз бўйлаб қанчадан-қанча видеочиларнинг оиласи қақшади. Шу кунга қадар дрондан фойдаланиб келаётган эдик. Яқинда эса дрондан ноқонуний фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди. Айни пайтда мамлакатимизда деярли барча видеостудиялар дрондан фойдаланади.

Дрондан фойдаланишни тақиқлаш мантиқсизликдир. Айримлар ушбу ҳолатни хавфсизлик мақсади билан изоҳламоқда. Нима, одамлар дрондан фойдаланса, кўп сонли ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари мамлакатимизни ҳимоя қилолмай қоладими?!

Қолаверса, мамлакатимизга чет эллик сайёҳларни кўпроқ жалб этиш мақсадида чора-тадбирлар кўрилаётган бир пайтда дроннинг тақиқланиши ҳам бемаврид ва мантиқсиз қарордир.

Ўзбекистондаги операторлар номидан илтимос қилмоқдамиз: жаноб президент, дрондан фойдаланиш борасидаги тақиқ ва жавобгарликни бекор қилиб беринг!”

(Бу хабар Озодликка 5 март куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG