Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2018, Тошкент вақти: 20:36

"100 миллион кредитим бор, ҳоким эса дўконимни ноқонуний бузмоқда" (ВИДЕО)


"100 миллион кредитим бор, ҳоким эса дўконимни ноқонуний бузмоқда"

"100 миллион кредитим бор, ҳоким эса дўконимни ноқонуний бузмоқда" (ВИДЕО)
илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:00 0:00
Бевосита линк

"Мен Сирдарё вилояти Янгиер туманида тадбиркорман. Бугун Янгиер тумани ҳокими келиб, "дўконингни бўшат, бугун бузамиз", деди. Дўкон ўзимнинг номимда, 5-6 ишчи ишлатаман.

Ойига 1 миллион ойлик чиқараман. Ҳар куни касса ёпаман давлатга. Улар дўконни бузишдан олдин дўконимнинг пулини тўлашлари керак-ку. Олдимизда кўплаб дўконларни бузиб ташлашди, лекин пулдан дарак йўқ. Улар оилаларини қандай боқишади? Ҳозир менинг дўконимни бузишса, оиламни қандай боқаман? "Тадбиркорларга ким қарши чиқса, менинг душманим, давлатнинг душманидир," деганди президентимиз.

Бир ҳафта олдин Адлия вазирлигидан одам келиб, йиғилиш ўтказди. Тадбиркорларга "қандай саволингиз бўлса, беринг", деди. Мен туриб, бор гапни айтдим. Гапларимни эшитиб уларни коя кетди: "Сенлар нима қилаяпсанлар? Нима ҳаққинг бор пулни тўламасдан бузишга? Агар судга берса, судда ютқазиб қўясан-ку," деб роса гапирди. "Агар битта ғиштни бузса, менга телефон қиласиз," деди ва номерини берди. Бугун эса ҳоким келиб, "дўконингизни бузамиз," деяпти. Уни ҳеч нарса қизиқтирмас экан. Олдимда банкдан 100 миллион кредитим бор. Уни қандай тўлайман?"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG