Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2018, Тошкент вақти: 13:51

ЖИЗЗАХ. "Бизнинг "Ёшлик" маҳалламиз бу йил “Обод маҳалла” дастурига тушган экан, бундан хурсандмиз. Аммо дилни хира қилган масала бор. Маҳаллага киришдаги Намунали кўча бўйлаб жойлашган тўйхона, дўконларнинг барчаси ҳоким қарори билан бузилмоқда. Нима мақсадда бузишмоқда, қачон ва қандай қилиб қуришади, тасдиқланган бирон лойиҳа борми? Саволларимиз жавобсиз қолмоқда.

Ҳаттоки, бош архитекторни топиб сўроққа тутдик¸ аммо жавоби: "Ука, иморатни бузиб бошидан қуришинг ёки фақат фасадни тўғирлашинг кераклиги аниқ эмас, бош оғриқ керак бўлмаса бузилишни кутиб тур, бу менинг қўлимдаги иш эмас"¸ деди. Мен шу кўчада тадбиркорлик қиламан. Олдиндан туриб "Обод маҳалла" учун шу кўриниш керак¸ дейилса эътирозимиз йўқ, балки бир-икки ҳафтада дўкон кўринишини дастурга тўғри келадиган даражага олиб чиқиб ишлашда давом этаверамиз. Иложи бўлса шу мавзуни ёритиб берсангиз".​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG